UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

20 ноя 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даниэль Кормье Ислам Махачев учун энг қийин жангни айтди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони, ҳозирда шарҳловчилик қилаётган Даниэль Кормье Ислам учун ярим ўрта вазнда хавф соладиган аралаш яккакураш устаси ҳақида гапирди.

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Шавкат Раҳмонов янги дивизион чемпиони Ислам Махачев учун энг қийин синов бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Кормье.

"Шавкат Раҳмонов – бу мен ўйлайдиган ва айтадиган йигит: "Бу тасаввуримдаги энг ақлдан озган жанг". Ислам Раҳмоновга қарши! Шавкатнинг габарити, курашдаги маҳорати, кучли зарбаси... чиндан ҳам зўр жанг бўлди. Ўтган дам олиш кунлари Ислам фаолиятидаги энг қийин жангни ўтказади деб ўйлагандим, аммо у бундай эмаслигини яққол кўрсатди. Агар у Шавкат билан жанг қилганида, менимча, бу, шубҳасиз, унинг фаолиятидаги энг қийин жанг бўларди", - деди Кормье ESPN телеканалининг "Good Guy/Bad Guy" таҳлилий шоусининг навбатдаги сонида.

Маълумот учун, Сурхондарёда туғилган қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси ўтган йилнинг декабрь ойида ҳакамларнинг якдил қарори билан Йен Мачадо Гаррини мағлуб этиб, биринчи рақамли даъвогар мақомини мустаҳкамлаганди. Аммо жароҳати туфайли "Номад" Белал Муҳаммад билан чемпионлик жангидан воз кечишга мажбур бўлди. Белал эса май ойида Жек Делла Маддаленага чемпионлик жагида имкониятини бой берди.

Ўтган ҳафта охирида австралиялик илк ҳимоя жангидаёқ Ислам Махачевга ютқазди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг