UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36WR Chess жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди, Ўзбекистон қандай натижа қайд этди? 0 08:15Кличко Фьюри билан реванш учун рингга қайтишни истамоқда 0 07:54Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:33"Махачев мен билан жангни истамаётганини ҳис қиляпман" 0 07:04Бугун жаҳон чемпионатида икки дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 22:06Шукуржон Аминова ЖЧ бронза медали учун баҳсда икки карра Олимпиада чемпионига қарши татамига чиқди + ФОТО 0 21:33"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор 0 19:43Шукуржон Аминова жаҳон чемпионатининг бронза медали учун татамига чиқади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:02Бетербиев: "У мен учун кучлилик қилади" 0 18:40Топурия Оливейрага: "Ўзинг билан ёстиқ олиб кел" 0 18:16Перишич "Барселона"га ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр 0 17:41Волкановски ҳам Жон Жонсни танқид қилди 0 17:17Жон Жонс Аспиналл билан ўзи эгалик қилувчи Dirty Boxing Лигасида жанг қилмоқчи 0 16:39Жалолов билан бир вазндаги Хрговичнинг кейинги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди 0 16:14Абдурауф Бўриев: "Қизиқчиларнинг футбол мавзусига нуқта қўйдик" 0

08 мар 19:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даниэль Кормье Жон Жонснинг чемпионлик камарини қўлга киритганига муносабат билдирди

Икки карра собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье уч йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтган Жон Жонснинг жанги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

"Жон Жонс оғир вазн тоифасида UFC чемпиони бўлди ва буни кўпчилик ундан кутмаган эди. Жон Жонс бу жанг у учун қанчалик осон бўлишини айтган эди, аммо ҳеч ким бунга ишонмади

У бироз секин ҳаракат қилди, унинг ҳаракатлари у қадар тез эмас эди. Лекин, у қанча вазн йиққанини ҳисобга олсак, бу табиий. Сирил Ган асабий эди ва қатъиятсиз ҳаракат қилди. Жон Жонс у билан жангда қилиш мумкин бўлмаган барча ишларни қилди.

Жон Жонс Фрэнсис Нганнуга мағлуб бўлган Сирил Ганни бўйсундириш орқали чемпионга айланди. Унга уч йиллик танаффусдан сўнг оғир вазн тоифасида UFC чемпиони бўлиш учун икки дақиқа вақт керак бўлди" - деди Кормье.

Шунингдек, Кормье чемпионлик камарига расман навбатдаги даъвогар деб топилган Стипе Миочич Жон Жонс учун ҳақиқий синовга айланишини айтди.

"Албатта Миочич унинг учун катта синов бўлади. Стипе нафақат тейкдаунга қарши қандай курашишни билади ва балки чемпионлик тажрибасига ҳам эга", - дея қўшимча қилди Кормье.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг