UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

31 дек 13:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даниэль Кормье UFC жангчиларнинг гонорарларини оширганини айтди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони, ҳозирда дунёнинг энг кучли лигасида шарҳловчилик қилаётган Даниэль Кормье аралаш яккакураш усталари учун яхши янгиликни эълон қилди.

Кормье UFC’нинг Paramount телекомпанияси билан етти миллиард долларлик келишуви жангчиларнинг гонорарлари ошишига олиб келганини, энди улар пуллик трансляциялар сотувидан фоиз ололмаслигини таъкидламоқда.

"Улар аллақачон кўпроқ пул олишмоқда, - деди Кормье. - Мен пуллик трансляцияларда бўлган жанглар билан солиштирганда ҳам олдингига қараганда кўпроқ пул топадиган йигитларни биламан. Ахир сўнгги пайтларда пуллик трансляциялар аввалгидек яхши сотилмаётганди-да... Мен Жон Жонс ёки Энтони Жонсон билан жанг қилганимда ва бизнинг шоуда яна Ник Диас, Нейт Диас бўлганида, биз пуллик трансляциядан катта пул ишлаб олардик. Ҳозир бундай эмас: 500-600 минг сотилган трансляциялар катта рақам ҳисобланади... Энди бу кафолатланган тўлов. Турнирни очганлар ҳам, кейинги жангларда иштирок этганларнинг барчаси ҳам кўпроқ пул топади".

Эслатиб ўтамиз, авваллари UFC кўпинча компания ўз даромадининг атиги 16-20 фоизини жангчиларга гонорар тўлашга сарфлашда айбланарди. Бу NFL, NHL ва NBA каби бошқа Америка лигаларига қараганда анча кам. Бу ерда спортчиларга тўловлар ташкилот даромадининг тахминан 50 фоизини ташкил қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг