UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0

18 фев 09:38
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Милан-Кортина-2026

Даниил Ейбог: "Бундан ҳам оғирроғи фақат оёғимнинг синиши эди"

Шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог Олимпиада-2026даги иштирокига тўхталди.

Спортчимиз 16 февраль куни 500 м масофага кечган пойга саралашида қатнашиб, йиқилганига қарамай, ташкилотчилар томонидан кейинги босқичга йўлланма ажратилганди.

"Фаолиятимдаги энг даҳшатли йиқилишлардан бирини бошдан кечирдим, десам муболаға бўлмайди (бундан ҳам оғири фақат мусобақада оёғим сингани эди). Коньки пичоғи юзимдан саноқли сантиметрлар масофада ўтиб кетди. Аммо энг қўрқинчлиси бу ҳам эмас, балки ўша сонияда ўз ожизлигингни англаш эди — сенга томон тўлиқ тезликда икки спортчи конькилари олдинга қараган ҳолда учиб келаётган пайт.

Бу Олимпия ўйинлари эканини унутмаслик керак. Бу ерда мақсадлар жуда юқори, хатар эса максимал даражада, чунки Олимпия медали шунга арзийди. Шорт-трекнинг бутун моҳияти ва томошабоплиги ҳам шунда — уни айнан шунинг учун яхши кўришади.

Менга қисман омад кулиб боқди: нисбатан енгил жароҳатлар билан қутулдим. Демак, нима бўлишидан қатъий назар, 18 февраль куни медаллар учун курашни давом эттираман", дейди Ейбог.

У бугун мазкур дастурдаги иштирокини давом эттиради.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг