UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Яхши ишлаяпти". Дана Уайт Арман Царукянни UFC'нинг энг йирик юлдузлари қаторига қўшди 0 17:48"Стрикленд Чимаев билан реванш ўтказмаслиги ҳам мумкин" - Дана Уайт 0 17:05"Гэтжи фаолиятини якунлаши ва камарни бўшатиши керак" - Арман Царукян 0 16:24Расман: Пьер-Эмерик Обамеянг Испанияга қайтди 0 15:55Конор яна Холлоуэй билан жанг истамоқда, Дана Уайт эса бунга муносабат билдирди 0 14:56Гусковга ягона мағлубиятини тақдим этган Ўздемир 16 ойга дисквалификация қилинди 0 14:28Конор Макгрегор UFC’даги навбатдаги рақибини эълон қилди 0 13:52Луис де ла Фуэнте Испания ЖЧ-2026 финалида Мессини қандай тўхтатмоқчи эканлигини айтди 0 13:19"Кучли бўлиб қайтаман" – Муроджон Аҳмадалиев операция қилинди (ФОТО) 0 12:54Бугун ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Илк кун 10 нафар дзюдочимиз татамига чиқади 0 12:25UFC Fight Night 281 тарози натижалари, икки жангчи вазн қила олмади 0 11:58"Тарихдаги энг буюк воқеа". Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди 0 11:33Olamsport.com сайти Шоҳжаҳон Эргашев машғулотида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0

14 май 11:21
Янгиликлар

Теннис

Даниил Медведев Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади

Италия пойтахти Рим шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.

ATP рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган Даниил Медведев тўртинчи даврада дунёнинг тўққизинчи ракеткаси, италиялик Лоренцо Музеттига 5/7, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини эрта якунлади. Лоренцо теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида илк бор ғалаба қозонди - 1:2. 

Тўқсон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Медведев 2, Музетти 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўймади ва учрашувда аниқ ҳаракат қилди. Брейклар бўйича устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонида бўлди - 3 га 1. 

Эътиборлиси, учрашув ёмғир сабаб икки бор тўхтатилди. Биринчи сафар 10 дақиқа, кейингисида эса 3 соатга тўхтаб қолди. Энди Лоренцо Internazionali BNL d'Italia кейинги босқичида мусобақанинг амалдаги чемпиони, германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг