UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0 10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:17"Рома" ўз уйида аутсайдерни қийинчиликсиз мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:56Майк Тайсон Фьюрига мурожаат қилди ва жавобини ҳам олди 0 08:35Илия Топурия: "Махачев бировнинг пулини санамаслиги керак" 0

31 июл 15:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дастин Порье кечаги нокаутли мағлубиятига илк бор изоҳ берди

Кеча тонгда АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтказилган UFC 291 турнирининг марказий жангида мағлубиятга учраган Дастин Порье матбуот анжуманида иштирок этди.

Енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган америкалик даъвогарлар жангида ҳамюрти Жастин Гэтжига нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйганди. Ўзаро жангларда мувозанатни тиклай олган Жастин вакант бўлиб турган BMF камарини ҳам қўлга киритди. Айнан у Ислам Махачевнинг чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланди. 

"Мен бу ҳолатдан ўтиб бўлганман. Эркак киши сифатида мағлубиятни ҳам тан ола билиш керак. Биз жаноза маросимига йиғилмадик. Мен аллақачон ғалаба қозониб бўлганман. Мен бу ҳаётда зафар қучганман. Энди бевосита жангнинг ўзига келсак, мен биринчи раунддан кейин ғалаба қозониб бўлдим деб ўйлай бошладим. Лекин олдинда яна тўртта раунд бор эди. Биринчи раундда қилган ишимни қолган беш дақиқаликларда ҳам амалга оширишимга ишонардим. Балки, хатога йўл қўйгандирман", - деди Порье.

Шунингдек, "Бриллиант" Гэтжи билан трилогияни якунлаб қўйиши ҳақида берилган саволга ҳам жавоб берди.  

"Кўрамиз. Ҳозир ўзаро жангимизда ҳисоб 1-1. Биз бир маротабадан бир-биримизни нокаутга учратдик. Жараённи кузатиб борамиз". 

Матбуот анжуманидан кейин Дастин Порье ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Жастин Гэтжига мурожаат қилди.

"Ақлбовар қилмас даража, Жастин! Ажойиб ижро!", - дея хабар қолдирган Порье.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг