UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

05 янв 09:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дастин Порье қисқа муддатли "вызов"ни қабул қилди, у шу ой октагонга чиқади

Теглар :  Дастин ПорьеUFC
Енгил вазнда UFC камарига собиқ даъвогар Дастин Порье кейинги жангини яримўрта вазн тоифасида ўтказадиган бўлди.

Америкалик "Бриллиант"нинг рақиби Нейт Диас бўлади.

"Икки кун аввал менга қўнғироқ қилишди. Жуда қисқа муддатда таклифга розилик бердим. Аслида бундай қилмаслигим керак эди. Ҳозирча шартномага расман имзо чекмадим. Рақиб Нейт Диас бўлади. Мен "ҳа" деб жавоб бердим. Энди Диаснинг жамоасидан жавоб кутяпман. Жанг санасини ҳам ҳозир аниқ айта олмайман. Аммо, жанг яқин 6 ҳафта ичида ўтказилади. Биз яримўрта вазнда жанг қиламиз. Мен эртагаёқ 170 фунт вазн қила оламан. Бу вазнда 2007 йилда жанг ўтказиб улгурганман. Ўшанда рақибимни биринчи раундда нокаут эвазига мағлуб этган эдим", - деди Порье.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Дастин Порье чемпион Чарльз Оливейрага ютқазиб қўйганди. Нейт Диас эса июнь ойида яримўрта вазн рейтингининг учинчи рақамли жангчиси Леон Эдвардсга имкониятни бой берганди.

Катта эҳтимол билан Порье - Диас жанги 22 январь куни Анахаймда ўтказиладиган UFC 270 турнири доирасида бўлиб ўтади. Иккинчи сана сифатида 12 февраль кунги Хьюстондаги UFC 271 турнири кўрсатилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг