UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

16 сен 21:24
Янгиликлар

Бошқалар

Давлат комиссияси имтиёзли асосда талабаликка қабул қилинганларни тасдиқлади, улар орасида спортчилар ҳам бор

Теглар :  Талаба
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни қабул қилинди.

Унга кўра, Халқаро ва Республика олимпиадалари ғолиблари, Зулфия мукофоти совриндорлари, спорт мусобақалари ғолиблари шунингдек, Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг тегишли тавсияномаларга эга фарзандлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари бакалавриат таълим йўналишларига тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат гранти асосида республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ—4798-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Сўх туманининг спорт соҳасидаги олий маълумотли тренерларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Сўх туманига 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шаклига 7 та мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—5924-сон Фармонига мувофиқ олимпия спорт турлари бўшйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва ПараОсиё ўйинлари, Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар олий таълим муассасаларига (тиббиёт бакалавриат таълим йўналишларидан ташқари) белгиланган қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1 000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича мурожаат этган 1 043 нафар фуқаронинг мурожаатлари қондирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг