UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0

01 май 16:24
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов ва ўзбек футболининг бир қатор юлдузлари «Талабалар кубоги-2018» мусобақасида иштирок этишди

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мини-футбол бўйича «Талабалар кубоги-2018» мусобақасининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида ўтказилган мусобақанинг финал учрашуви юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур спорт байрамида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди. МОҚ раҳбари финал учрашувини очиб бериш олдидан университетнинг спорт майдончаси, умуман, ушбу илм даргоҳида йўлга қўйилган спорт тизими билан танишди.

Финал учрашувида ўзбек футболи афсоналари, XII Осиё ўйинлари чемпионлари Миржалол Қосимов ва Азамат Абдураимов, шунингдек, Миллий терма жамоамиз футболчилари Марат Бикмаев ва Сардор Рашидов, Хитойда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиблари ҳам иштирок этиб, тадбирнинг янада қизиқарли кўриниш олишини таъминлаб беришди.

Тадбирни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Баҳодир Ходиевлар очиб беришди.


«Ассалому алайкум ҳурматли талабалар, устоз ва мураббийлар. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида футбол мусобақаси старт олаётганида жуда хурсанд бўлгандик. Спортимиз ривожи йўлида ҳар бир бўғин – боғча, мактаб, коллеж ва университетларга алоҳида эътибор қаратилади. Мана, Суперлига баҳсларини эпақайга келтирдик, Ўзбекистон кубоги баҳсларини ўтказишда Англия футбол тизимидан андоза олдик, энди талабалар спорти йўналиши бўйича ҳам керакли ишлар олиб борамиз. Ташкил этилган ушбу спорт байрамини кўриб мамнун бўлдим. Барча-барчага раҳмат айтаман», – деди Умид Аҳмаджонов.


Тадбир давомида ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Тоҳир Содиқов, Зоҳиршоҳ Жўраев, «Божалар» гуруҳи хонандалари ўз чиқишлари билан томошабинларнинг кўнглини ҳушнуд этишди.


Университетнинг «Корпоратив бошқарув» ҳамда «Банк иши» жамоалари ўртасида ўтказилган финал баҳсини FIFA ҳаками Равшан Эрматов бошқариб борди.

Учрашувда «Корпоратив бошқарув» жамоаси футболчилари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бош мукофотини қўлга киритдилар. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев, шунингдек бутун ўйин давомида спортчиларни қўллаб-қувватлаб турган ЎФА қошидаги мухлислар клуби аъзолари тадбирга ҳақиқий байрамона руҳ бағишлай олишди. Тадбир давомида ёғиб турган ёмғир эса байрам кайфиятига заррача таъсир қилгани йўқ.

Финал ўйини якунлангач мусобақанинг «Энг яхши дарвозабони», «Энг яхши ҳимоячиси», «Энг яхши тўпурари», «Энг яхши ўйинчиси», «Энг яхши ишқибозлар гуруҳи» каби йўналишларда ғолиблар аниқланди ва уларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақани кучли учликда якунлаган жамоа аъзоларига медаль, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Турнир чемпиони эса махсус кубок билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг