UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0

03 фев 15:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Де Ла Хоя Мейвезер билан реванш рекордини янгилайди деб ҳисобламоқда

Олти вазн тоифасида собиқ чемпион Оскар Де Ла Хоя Флойд Мейвезер билан реванш жангини ўтказишни хоҳлашини айтди.

«Сўзсиз, Флойдни фақат пул қизиқтиради. Бизнинг реваншимиз у учун энг катта жанг бўлади. Ҳаттоки, Макгрегор билан ўтказган жангидан ҳам кўра. Умуман олганда, Логан Пол ёки бошқалар билан ўтказган жангидан кўра қизиқ бўлади. Менимча, одамлар ҳақиқий жангларни кўришни хоҳлайди. Одамлар афсона афсона билан, чемпион бошқа бир чемпион билан урушишини хоҳлайди. Ва биз буни амалга оширамиз. Биз буни бутун ҳаётимиз давомида амалга оширдик. Одамлар бундай «Шоу»лардан чарчаган деб айтмаслик керак, аммо улар ҳақиқий жангларни кўришни хоҳлайди.

Улар рингда ҳақиқий афсонани кўришни хоҳлайди. Флойд Мейвезер, Менни Пакьяо ва мен, биз барчамиз ўн йиллаб титуллар учун курашган ҳақиқий афсоналармиз. Флойд билан жангимиз жуда катта, шунчаки улуғвор бўлишини ҳис қиляпман. Бу Флойд Мейвезерни ўзига жалб қилади. Ишончим комилки, Флойд билан жангим трансляцияси 5 миллионга сотилади. Технологияларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, тадбирни янада оммалаштиришга ёрдам берадиган жуда кўп нарса бор. Ҳозир бизда NFT-Meta бор. Бутун ижтимоий медиа платформаси мавжуд. Ва буларнинг барчаси бизнинг жангимизни ниҳоятда оммалаштириши мумкин», - деди Де Ла Хоя.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар биринчи жангини 2007 йилда ўтказган ва пулли трансляциялар сотуви рекорд даражада - 2.7 миллионни ташкил қилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 фев 18:10:59
Uzbekfer
Тенгма тенг жангда одатдагидек Флойдни голиб деб топишганди ушанда.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг