UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0

13 авг 10:43
Янгиликлар

Теннис

Денис бир поғона пастлади, Ҳумоюн кўтарилди, Жўрабек ўз ўрнида

Бугун Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин бир ҳафта аввалги ўрнига нисбатан бир поғонага пастлаб, 76-ўринни эгаллаб турибди. 

Минск турнирида муваффақиятли иштирок этган Жўрабек Каримов ўз ўрнида қолган. ITF турнирларидаги очколар бир ҳафта кейин қўшилишини инобатга олсак, келаси ҳафта ҳамюртимиз қўлга киритилган 18 очко эвазига рейтингда яхшигина кўтарилиб олади. 

Бугун эълон қилинган рейтингда Санжар Файзиев, Ҳумоюн Султонов ва Фаррух Дўстовлар ўз ўринларини бироз бўлсада яхшилаб олишган. Дунё рейтингини ҳамон катта фарқ билан Рафаэль Надаль бошқариб бормоқда. Испаниялик теннисчи кеча Канададаги турнирда бош мукофотни қўлга киритиш баробарида 1000 рейтинг очкосига ҳам эга бўлганди. 

ATP рейтинги. 13 август кунги ҳолат:

1 (1). Рафаэль Надаль (Испания) – 10220

2 (2). Рожер Федерер (Швейцария) – 6480

3 (4). Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) – 5410

4 (3). Александр Зверев (Германия) – 4845

5 (5). Григор Димитров (Болгария) – 4700

6 (6). Кевин Андерсон (ЖАР) – 4535 

7 (7). Марин Чилич (Хорватия) – 4085

8 (8). Доминик Тим (Австрия) – 3665

9 (9). Жон Изнер (АҚШ) – 3570

10 (10). Новак Жокович (Сербия) – 3445

...

76 (75). Денис Истомин (Ўзбекистон) – 759 

491 (491). Жўрабек Каримов (Ўзбекистон) – 72 

513 (515). Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон) – 65

549 (552). Санжар Файзиев (Ўзбекистон) – 55

1041 (1040). Сергей Фомин (Ўзбекистон) – 9

1070 (1072). Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) – 8…

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг