UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 янв 21:48
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин Бангкокдаги "Челленжер", АҚШга кетиши ва Таиланддаги футболчиларимиз ҳақида гапирди

Ҳозирда барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Таиланд яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатидаги терма жамоамизнинг иштирокига қаратилгани аниқ.

Шу билан бир қаторда Таиланд пойтахти теннис бўйича “Bangkok Open-2020 Challenger” турнирига ҳам мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг ёнгинасида ўтади ва унда юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам эртага ўз иштирокини бошлайди. Фурсатдан фойдаланиб, Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати вакили ҳамюртимизнинг мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги ва Осиё чемпионати ҳақидаги фикрларини олишга муваффақ бўлди. 


–  Турнирга тайёргарлик қандай кетмоқда? 

–  Ҳозир биз ҳам Таиландда бўладиган челленжер турнирига тайёрланмоқдамиз. Куни кеча улардан бири якунланди ва ундаги иштироким муваффақиятли ўтди, дея олмайман. Бунақа ноқулай об-ҳавода яхши ўйин кўрсатиш жуда қийин. Нима бўлганда ҳам бу мавсумнинг бошланиши. Энг асосийси Олимпиадага тайёрланиш ва унда яхши иштирок этиш. 


–  Таиланддан кейин қайси турнирга йўл оласиз? 

–  АҚШга йўл олишни режалаштирганман. Мартгача у ердаги турнирларда иштироқ этмоқчиман. Сабаби март ойида бизни “Дэвис кубоги”да айнан АҚШ терма жамоаси билан ўйин кутиб турибди. Океан орти сафарида шу турнирга ҳам тайёрланиб бораман. 


–  Таиландда параллель равишда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати ҳам ўтмоқда. Вакилларимизнинг муваффақиятли ўйинини кузатдингизми? 

–  Афсуски, расмий машғулот ва ноқулий график сабаб стадионга туша олмадим. Лекин йигитларимизнинг натижасини кузатиб бордим ва ғалабаларини эшитиб хурсанд бўлдим. Сезиб турибман, ҳар бир юртдошимиз уларнинг ғалабаларига ишонмоқда ва астойдил мухлислик қилишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга мазкур Осиё чемпионатида омад ва ғалабалар тилаб қоламан. Олға, Ўзбекистон! 


Ўз навбатида биз ҳам Денис Истоминнинг мусобақада муваффақиятли иштирок этиши ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.,

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг