17 сен 09:29
Янгиликлар
Дэвин Хэйни: "Камбосос, Ломаченко, Лопес, Круз..."
Мағлубият нималигини билмай келаётган америкалик боксчининг сўзларига кўра, у Василий Ломаченкога қарши рингга чиқишни истайди.
"Шубҳасиз, Ломаченко билан жанг қилишни хоҳлайман. Мен унга кўп йиллар давомида "вызов" ташлаб келаман. Бундай жанг билан барчани хурсанд қиламан, аммо биринчи навбатда 15 октябрь куни Камбосос билан бўладиган жанг. Албатта, Ломаченко мен орзу қилинган рақиблар рўйхатида бор.
Жервонта мен билан ёки бошқа биров билан жанг қилмоқчи эмас. Унинг рекордига қаранг - у деярли номаълум жангчилар билан жанг қилади. У 27 ёшда ва мен ундан яхшироқман. Мен мутлақ жаҳон чемпиониман. Менимча, Жервонта Дэвис ҳеч ким билан жанг қилмоқчи эмас.
Теофимо Лопес энди биринчи ярим ўрта вазн тоифасида. Лекин бу Камбосос билан реванш жангидан кейинги позициямга боғлиқ. Бироқ, Теофимо билан жанг ҳозир бўлади деб ўйламайман, аммо келажакда бўлиши мумкин.
Исаак Круз билан жанг қилмоқчиман. Ўйлайманки, бу мухлислар учун қизиқарли жанг бўлади. Бу мен учун ҳам қизиқ. Эҳтимол, Круз менинг енгил вазндаги яна бир потенциал рақибимдир. У кучли ва менга шундай боксчилар ёқади" — деди Хэйни Boxing Newz 24/7 телеканалига.
Фикрлар