UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

31 янв 16:16
Янгиликлар

Теннис

Дэвис Кубоги: Ўзбекистон - Сербия учрашувига қуръа ташланди ФОТО

Дэвис Кубогининг плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга қуръа ташланди.

Унга кўра, эртанги илк кундан ўрин олган биринчи учрашув Санжар Файзиев ва Душан Лайович ўртасида кечади. Айни пайтда Файзиев дунё рейтингида 424, Лайович эса 39-ўринни эгаллаб турибди. 

Шундан сўнг кортга мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳамда Сербиянинг иккинчи ракеткаси Филип Крайинович таклиф этилади. Истомин ATP рейтингида 104, унинг рақиби эса 72-поғонадан жой олган. 

Жуфтликлар баҳсида Денис Истомин ва Санжар Файзиев сербиялик теннисчилар - Николай Милоевич ҳамда Виктор Троицкига қарши кортга чиқади. 

Тўртинчи учрашувда Истомин Лайович билан, сўнгги баҳсда эса Файзиев Крайинович билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. 

Маълумот учун, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб турган Новак Жокович Тошкентга келмаган. Сербиялик теннис юлдузи беш кун аввал Мельбурнда якунланган Австралия Очиқ чемпионатида ғолиб бўлган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг