16 дек 18:54
Янгиликлар
«Дилшодбек Рўзметов Париж Олимпиадаси ғолиблигидан кейин бутунлай проф боксга ўтади» + ВИДЕО
Эртага Екатеринбургдаги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Дилшодбек Рўзметов проф боксдаги дебют қилади. Бугун боксчилар иштирокида вазн ўлчаш ҳамда кўз уриштириш маросимлари бўлиб ўтди. Фарруҳ Қиличев шогирдининг проф боксдаги илк жанги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Тайёргарликда асосий эътиборни Ўзбекистон чемпионатига қаратдик. Дилшод чемпионатда 4 та жанг ўтказиб, якунда кумуш медални қўлга киритди. Буларнинг ҳаммаси яхшиликка. Ҳали олдинда қитъа, жаҳон чемпионатлари, Париж Олимпиадаси бор.
Проф боксдаги дебюти ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳамма нарсани тезроқ бўлгани яхши дейишади. Ҳали бироз эрта бўлса ҳам профессионал боксга ўтишга қарор қилдик. Бу проф боксга бутунлай ўтиб кетди, дегани эмас. Ҳам ҳаваскорда ҳам профессионал рингда рейтинг жангларида иштирок этмоқчимиз.
Насиб қилса, Париж Олимпиадасида ғолиб бўлганидан сўнг бутунлай проф боксга ўтиш ниятидамиз. Профессионал бокс бу - профессионаллар бокси! У катта матонат, куч-қувват ва кўп меҳнат талаб қилади. Шогирдимга эртанги жанг олдидан омад тилайман. Ин Шаа Аллоҳ, чиройли тарзда ғалаба қозонади», - деди Фарруҳ Қиличев.
Фикрлар