UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

01 ноя 23:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дилшодбек Рўзметов: "Руфат Рисқиев кубоги" учун ҳам курашаман"

Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида саралаш баҳслари давом этмоқда.

-81 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионати финалчиси, Ўзбекистон чемпионатида "Динамо спорт жамияти" шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов илк жангини бухоролик Абдукарим Фармоновни ўтказиб ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

Жангдан сўнг спортчимиз ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Спортчида биринчи навбатда ишонч бўлиши керак. Жаҳон чемпионати совриндори бўлсамда, мамлакат биринчилигида ҳам қатнашиб тажрибамни оширишим зарур. Ўз вазнимда Козимбек Мардоновни асосий рақиб деб ҳисоблайман. "Руфат Рисқиев кубоги" учун ҳам кураш олиб бораман.  Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Ҳалаковни кубок учун фаворитлар сафида пешқадам деб биламан. Абдумаликнинг техникаси жуда кучли, рингда енгил ва хотиржам ҳаракат қилади. Менда эса жангда ҳаяжонланиб ўзимни йўқотиб қўйиш ҳолатлари бўлади. Шунда мураббийларимнинг кўрсатмалари бор диққат-эътиборимни рақибимга қаратишга ёрдам беради"-деди Дилшодбек Рўзметов.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон бокс федерацияси ташаббуси билан катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг энг яхши боксчисига "Руфат Рисқиев кубоги" топширилади. 

Сарвиноз Рахмонқулова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг