04 май 11:41
Янгиликлар
Футбол

Доннарумма “Милан”дан кетмоқчи эмас
Жижи Миланда қолишни хоҳламоқда.
Қайд этилишича, дарвозабон жамоадаги шерикларига клубда қолишни хоҳлаётгани ҳақида маълум қилган. Маълум бўлишича, Доннарумма клуб билан 2021 йил ёзида якунланадиган шартномасини ҳам узайтиришга тайёр.
Шу билан бирга футболчининг агенти “Милан”га янги мураббий тайинлангунга қадар шартнома борасида мижозини шошилмасликка чақираётгани таъкидланмоқда. Аввалроқ футболчининг хизматларига ПСЖдан қизиқиш борлиги айтилганди.
Ҳавола :
Фикрлар