13 сен 11:44
Янгиликлар
Дўсматов, Латипов ва Холдоров ЖЧ финалига чиққани учун фақат телевизор билан тақдирландими?
Тасодифни қарангки, ушбу кумуш медаль эгаларининг барчаси андижонлик спортчилар экан. Куни кеча Андижон вилояти ҳокимлиги ЖЧ финалчиларини тақдирлаётгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқда тарқалди.
Ушбу суратлардан маълум бўлишича жаҳон чемпионати финалчиларига телевизорлар совға қилиган.
Ушбу суратларга мухлислардан бири "ТВ холосми?" дея муносабат билдирган бўлса, бошқа бир фойдаланувчи "Олдин автомобиль берар эди ҳокимлар. Бухоро ҳокими совғаси" дея Шаҳрам Ғиёсов ва унинг мураббийи Равшан Хожаевларнинг машина олдида тушган суратларини жойлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов ва Иқболжон Холдоровлар финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айлангандилар.
Фикримизча жаҳон чемпионати финалчилари телевизорлар эмас, бундан ҳам яхшироқ совғаларга лойиқ эдилар...
Фикрлар