UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

22 авг 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дрикус Дю Плессининг қачон октагонга қайтиши айтилди

Ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини Хамзат Чимаевга топширган Дрикус Дю Плессининг режалари очиқланди.

Жанубий афикалик аралаш яккакураш устасининг мураббийи Морне Виссернинг айтишича, унинг шогирди тез орада камарни қайтариб олади. 

"Бизга 12-16 ҳафта керак. Уч-тўрт ойда октагонга қайтамиз. Бизга чидамлилик устида ишлаш, куч, функционаллик, "стойка"да жанг қилишни тўғрилашнинг кераги йўқ. Мен партердаги муаммоларни тўғриласак бўлгани. Фақат шу муаммони бартараф этишимиз керак ва у ҳал қилинади. Такрор айтаман, бизга тахминан 12-16 ҳафта керак, кейин дарҳол лагерга қайтиб, 12 ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказамиз. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкин, келаси йилнинг бошида октагога қайтамиз", - деди мутахассис Submission радиосига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Виссер Хамзат Чимаев билан зудлик билан реванш талаб қилишни режалаштирмаётганини айтганди. Чунки улар ҳозирча курашда ундан сезиларли даражада ортда қолишмоқда.

Доминант услубда чемпионни бир овоздан (50-44, 50-44, 50-44) мағлуб этган Хамзат Чимаев 25 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 321 турнирида илк чемпионлик ҳимоя жангини ўтказиши мумкинлигини истисно қилмади. Ўз ўрнида Лига раҳбари Дана Уайт бу имкониятни кўриб чиқишга ваъда берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг