UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

05 окт 19:41
Янгиликлар

Бошқалар

Дуатлон бўйича Хоразм вилояти кубоги соҳиби аниқланди

Теглар :  ДуатлонХоразм
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни маънан ва жисмонан баркамол тарзда вояга етишини таъминлаш мақсадида турли мусобақалар ўтказиляпти.

Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машқ майдонида спортнинг дуатлон тури бўйича ташкил этилган вилоят кубогининг финал босқичи ҳам ана шу эзгу ниятларнинг ушалишига хизмат қилади.

Якуний натижаларга кўра, 2001-2003 йилларда туғилган дуатлончилар биринчилигида Гурлан тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Зумрад Ўразметова қизлар орасида, Урганч автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси спортчиси Норбек Жуманиёзов ўғиллар орасида ғолибликни қўлга киритди. 

Шунингдек, 2004-2006 йилларда туғилган иштирокчилар орасида   шовотлик Зуҳра Рўзимова ва Қўшкўпир туманининг “Ўртаёп” ЎСТК вакили Отабек Омонбоев  зафар қучди. Умумжамоа ҳисобида Гурлан тумани дуатлончилари 2021 йилги Хоразм вилояти кубогини қўлга киритишди. Шовот тумани ЎСТК жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, “Ўртаёп”лик дуатлончилари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч туманидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг