UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

06 июн 20:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дубайдаги ватандош: "Ditto". Боксчиларимиз билан учрашув, спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва ўша ердаги бизнес ҳақида

Бундан бир неча кун олдин Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ажойиб натижаларни қайд этишди. Аммо бу сафарги мақоламиз боксчилар ҳақида эмас, айни пайтда Дубайда яшаб, истиқомат қилаётган ҳамюртимиз, Инстаграмда "Дитто" тахаллуси билан машҳур блогер Дилшод Умиров билан бўлади. 

Дилшодбек Дубайда ўтказилган Осиё чемпионати вақтида мунтазам равишда боксчиларимизни қўллаб-қувватлади. Блогер билан яқиндан танишиш мақсадида интервью ташкил этдик. 


- Сизни Инстаграмда машҳур "Ditto" номи остида таниймиз. Ўзингизни батафсил таништира оласизми?

- Мен 1984 йил 6 августда Тошкент вилояти Бўка туманида туғилганман. Онам ўқитувчи, отам умумий овқатланиш раҳбари бўлиб фаолият олиб борганлар. Бўкани ўзида жойлашган мактабда ўқиганман, кейин Тошкентга йўл олганман. Тошкентда иқтисодиёт коллежида, кейин эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олганман. Аммо университетни битиргач, ўз соҳамда ишламаганман. Бизнес ва спортга қизиққаним учун ўзимни бизнес соҳасида синиб кўрдим. Ўз вақтида Тошкентда жойлашган "Паркент бозори"да ишлаганман, тирикчиликлар қилганман. 2013 йил бир марта Дубайга келиб айланганман, 2014 йилда эса ишлашга, олдимга мақсад қўйиб келганман. 



- Дубайда ўтказилган Осиё чемпионатида боксчиларимизни фаол тарзда қўллаб-қувватладингиз. Бунинг учун сизга катта раҳмат. Сиз боксга қизиққанингиз учун боксчиларимиз олдига бориб турдингизми? БААда фаолият олиб бораётган бошқа спортчиларимиз билан ҳам учрашиб турасизми?

- Боксчиларга ёрдам беришим сабаби, ўзим спортчи бўлганман, йиғинларда қатнашганман. спортчиларни бундай мусобақаларда қўллаб-қувватлаш катта роль ўйнайди. Қўлдан келганча боксчи укаларимизни қўллаб-қувватладик. Ишонаманки, боксчиларимиз бундан кейин ҳам яхши натижаларни кўрсатишда давом этишади. Бошқа спортчиларни ҳам яхши танийман, ўзбек спортчилари билан учрашиб тураман. Нафақат ўзбек, балки Тожикистон, Доғистондан ҳам спортчи йигитлар билан аҳилмиз. 



- Дубайга қачон ва қандай қилиб келиб қолгансиз?

- 2013 йилда илк маротаба бу ерга айлангани келганман. Кейин эса 2014 йилда ишлаш мақсадида келганман, ўшанда ёнимда 100 доллар пулим бўлганди. Кейин ҳаракат қила бошлаганман. Ўз вақтида автомобиль ичида, масжидда ухлаганман. Аэропортда бир муддат телефон сотиб тирикчилик қилганман. 


- Хориждан келиб бу ерда мунтазам равишда яшаш учун албатта даромад манбаи бўлиши лозим. Сир бўлмаса сизда бу қанақа? 

- Ҳозирда спорт залим бор, ўзимга ўхшаган икки яқин спортчи дўстим билан очганман. Хориж мамлакат фуқаролари, лекин яхши инсонлар. Бир-биримизга доим ёрдам берамиз. Залимизнинг номи "Top Gym". Шунингдек озгина уй ва автомобиль бизнеси билан шуғулланиб тураман.  


- Охирги марта қачон Ўзбекистонга бордингиз?

- 2015 йил борганман. Худо хоҳласа бу йил Ўзбекистонга бормоқчиман. Чойхоналарни, онам тайёрлаган овқатларни соғиндим. 


- Боксчиларимиздан Олимпиада вақтида қандай натижалар кутмоқдасиз?

- Укаларимизга Олимпия ўйинларида омад тилайман. Қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам яқинлашиб келаётган Олимпиададан кўплаб медаллар билан қайтишсин. Барчага омад. Эътиборингиз учун раҳмат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг