17 ноя 14:37
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг биринчи ракеткаси ортиқча қийинчилик ATP Якуний турнири финалига чиқди
Италиянинг Турин шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича йилнинг Якуний ATP турнири ўз якуни сария яқинлашмоқда.
Мусобақада финалчилар аниқланди. Дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер 1/2 финалда рейтингнинг еттинчи поғонасида бораётган норвегиялик Каспер Руудга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6/1, 6/2.
Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 4:0. Брейклар бўйича устунлик ҳам худди шу ҳисобда италиялик фойдасига ҳал бўлди. Етмиш дақиқа давом этган баҳсда Синнер 9, Рууд 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўймади.
Бугун Янник Синнер ATP Якуний турнири финалида америкалик Тэйлор Фритцга қарши кортга чиқади. Теннисчилар бир неча кун аввал ушбу турнирнинг гуруҳ босқичида ўзаро учрашишган ва унда Синнер 6/4, 6/4 ҳисобида зафар қучганди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар