UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Дмитрий Бивол: "Россияда жанг қилишнинг имкони йўқ" 0 18:48U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 0 18:27Макс Холлоуэй Топурияга: "Тез орада кўришамиз, чемпион" 0 18:05Академик эшкак эшувчиларимиз лицензион турнирда қатнашишади 0 17:44WBО'нинг янгиланган рейтингида Бектемир Мелиқўзиев пастлади 0 17:21U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 0 17:00Петр Ян Махачев-Порье жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди 0 16:382025 йилги МДҲ ўйинлари қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:16О'Мэлли Холлоуэйнинг нокаути ҳақида: "Вера билан шу ишни амалга оширмоқчи эдим" 0 15:54Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади 0 15:49Яна бир ММАчимиз Али Абдель-Азизнинг менежерлик компанияси билан шартнома имзолади 0 15:32Уайт PFL ва UFCнинг таққосланиши ҳақида: "Менинг гримёркамда уларнинг турниридан кўра кўпроқ одам бўлганди" 0 15:10Карлос Алькараз Мадриддаги "Мастерс" турнирини ўтказиб юбориши мумкин 0 14:47Жим Миллернинг UFC 300 турниридан кейинги ҳолатини кўрдингизми? 0 14:24"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди 0

11 апр 13:40
Янгиликлар

Футбол

Дунёнинг энг яхши 10та дарвозабони

Дарвозабон ярим жамоа деган гапни кўп эшитганмиз.

Сўнгги йилларда биз бу гапларнинг исботини қайта ва қайта футбол майдонида ҳам, трансфер бозорида ҳам кўриб гувоҳ бўлдик. Хўш, бугунги кунда дарвозабонлар ичида ТОП-10га кимлар киради?


10-ўрин. Мануэль Нойер ("Бавария"; Германия)

Умуман олганда бу ўринда Войцех Щесны ёки Жанлуижи Доннарумма бўлиши мумкин эди. Лекин биз Мануэль Нойерни ҳурмат қилган ҳолда, яқинда энг кучли дарвозабонлар рўйхатини бошқараётган ва Германи учун омадли ЖЧдан кейин "Олтин тўп"га талабгор бўлган киперни 10-поғонага лойиқ кўрдик. Бироқ дарвозабон кейинги мундиалдан аввалги мавсумда жароҳат туфайли деярли майдонга тушмади. ЖЧ-2018да эса у қадар ишончли кўринмаган Нойер Германия билан гуруҳ босқичидан кейиноқ уйга қайтди. Ману тажрибали ва маҳоратли посбон, аммо жароҳатлар 34 ёшли спортчини қийнаб юборди. Нима бўлса хам германиялик дарвозабон ўзини қадрлаши ва ўз кучига бўлган ишонч ҳеч қаерга йўқолгани йўқ: "Бавария"дан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома талаб қиляпти ва танқидлардан қўрқмаяпти.


9-ўрин. Уго Льорис ("Тоттенхэм"; Франция)

Амалдаги жаҳон чемпиони ва ЕЧЛнинг охирги финали иштирокчиси бу рўйхатдан тушиб қолиши мумкин эмасди. Льорис — дарвоза чизиғида ажойиб ҳаракат қила оладиган зўр кипер, лекин у ҳам кўпчилик француз посбонлари каби "қовун тушириш" одати бор. Бартезга етишига ҳали борку, лекин рақибларига баъзан кутилмаган "совғалар" тортиқ қилади. Угони ҳам соғлиғида муаммолар мавжуд ва бу мавсумда ҳам у жароҳат сабаб бир неча ойни майдондан ташқарида ўтказди. "Тоттенхэм" эса сўнгги вақтларда жароҳатлар сабаб қанчалик қийналганини барчамиз яхши биламиз.


8-ўрин. Самир Ханданович ("Интер"; Словения)

"Кекса", аммо ҳеч ҳам фойдасиз эмас. Халқаро фаолиятини Самир беш йил олдин тугатганди. Сабаби Словения термасида экстра-классдаги яна бир дарвозабон пайдо бўлди, аммо  посбон A Серияда иккинчи ўн йиллик ўтаяптики энг кучлилар қаторидалигини ёдга солиб қўйишдан чарчамаяпти. Бу вақтнинг катта қисмини у "Интер"да ўтказмоқда. Албатта Италиядаги фаолиятининг асосий қисмида Самир Жанлуижжи Буффоннинг соясида қолиб кетди, аммо ҳозир Ханданович — чемпионатнинг энг моҳир ва тажрибали дарвозабони.


7-ўрин. Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»; Испания)

Кимлардир Де Хеани ҳамон дунёнинг энг яхши дарвозабони деб ҳисоблайди. Ахир бир неча йил аввал Давид мунтазам равишда бу рўйхатда кучли учликдан жой олар ва чалажон "Манчестер Юнайтед"ни бир ўзи олға ундарди. Дарвоза чизиғидаги ҳаракатлари, "учишлари"ни таърифлашга тил ожиз эди, уларнинг сони эса ақлбовар қилмасди. Ҳозир ҳам Давид кучли ўйинлар ўтказмоқда, аммо энди вақти-вақти билан бундай бўляпти. Бироқ жамоаларинг (МЮ ва Испания термаси) ҳеч нима юта олмаса, сен ҳам энг яхшилар қаторида бўла олмайсан. Бунинг оқибатида баъзан иштиёқ панд берса, баъзан хатолар қимматга тушаяпти.


6-ўрин. Эдерсон («Манчестер Сити»; Бразилия)

Эдерсон "Манчестер Сити" таркибига шундай қўшилдики, қисқа вақт ичида нафақат жамоаси асосий таркиби, балки АПЛнинг энг яхшилари қаторида тилга олина бошланди. Биринчи мавсумида у 17 та "қуруқ" ўйин ўтказди, кейингисида - 20 та. Пеп Гвардиола бирор марта бразилиялик посбон учун сарфланган 40 миллион еврога ачинмади, Эдерсон "Манчестер Сити" усули учун идеал посбон.


5-ўрин. Кейлор Навас (ПСЖ; Коста-Рика)

Ажойиб дарвозабон ва камтар инсон. Янги ёрқин мисол: ПСЖ футболчилари бутун жамоа бўлиб Эрлинг Холандни "Боруссия" устидан Чемпионлар Лигасидаги қозонилган ғалабадан кейин "троль" қилишганида ҳам Навас бу ишда қатнашишни қатъий рад этган. "Реал" сафида Кейлор уч марта ЕЧЛда зафар қучди. Кейлор қолишни истасада, "қайморқанглилар" раҳбарияти уни Парижга "жўнатиб" юборишди. Франция пойтахтида Наваснинг ишлари жойида, унинг ишончли ўйини жамоадошлари ўйинига ҳам ижобий таъсир қилмоқда.


4-ўрин. Тибо Куртуа («Реал»; Бельгия)

Барча жиҳатларда катта дарвозабон "Сантьяго Бернабеу"даги биринчи мавсуми оғир ўтди: кўп мағлубият ва ўтказиб юборилган голлар. Ваҳоланки, синчковлик билан таҳлил қилсак, кўп голларда Тибонинг хатоси йўқ эди. Бироқ Навас кетгач, Куртуа чиндан яхшироқ ўйнай бошлади ва яна топ даражага қайта олди. Куртуа ўзининг сейвлари билан "Реал" учун қатор ўйинларни ютиб берди, аммо уни порлоқ келажак ва энди финаллардаги ғалабалар кутиб тургани аниқ.


3-ўрин. Марк-Андре тер Штеген («Барселона»; Германия)


Ҳозирда дунёнинг энг кучли 3 посбони борасида жавоб деярли аниқдек, аммо улар қай тартибда жойлашиши турли кўриниш олиши мумкин. Келинг, Марк-Андре тер Штегендан бошлайлик. У "Барселона"га келгач, катта ўсишга эришди. "Камп Ноу"даги дастлабки икки йил давомида у Клаудио Бравога асосий таркиб учун баҳсда мағлуб бўлаётганди. Икки йилда Ла Лига доирасида у 7 учрашувда майдонга тушди. Ҳозир бундай ҳолатни тасаввур қилиш ҳам қийин. Марк-Андре дарвозабон учун ҳали ёш — 27 ёшда. Шундай экан у ҳали янада кучайиши мумкин.


2-ўрин. Алиссон («Ливерпуль»; Бразилия)

Марк-Андре тер Штегеннинг «Ливерпуль»даги тенгдоши ўтган мавсум ЕЧЛда ва Америка Кубогида ғалаба қозонди (Бразилия термасида у Эдерсонни захирага ўтқизиб қўйган). Алиссон — аждодлари германиялик бўлган Бразилия термаси посбонининг ўйинида Жанубий Америка дарвозабонлар мактабидан кўра, германияликларни кўпроқ эслатиб юборади. Жамоа мухлислари "Миньоле" ва "Кариус" сўзларини эшитса, ҳамон юраги ёмон бўладиган "Энфилд"даги дарвозабон муаммосини шончли ва ҳотиржам Алиссон ҳал қила олди.


1-ўрин. Ян Облак («Атлетико»; Словения)

Ян Облак ҳам 27 ёшда, аммо тер Штеген ва Алиссондан фарқли ўлароқ, у бу йилдаги туғилган кунини нишонлаб улгурди: словениялик 1993 йил таваллуд топган, ҳамкасблари эса — 1992-йилда. Облак кучсиз томони йўқ дарвозабондек кўринади: чизиқда ҳам, тўпга чиқишда ҳам ишончли ҳаракат қилади, зарур паллада ҳимоячиларни бошқара олади. Энг муҳими у деярли ҳеч қачон хато қилмайди. Барча жиҳатларни жамласак Ян барчани ортда қолдиради. "Трансфермаркт" словенияликни 100 000 000 еврога баҳоламоқда. Дарвозабонлар ичида фақат унинг нархи 9 хонали рақамда.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг