23 фев 17:19
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Риодаги турнирда 1/8 финалга чиқди
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида теннис бўйича ATP 500 турнири давом этмоқда.
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Карлос Алькараз нимчорак финал иштирокчисига айланди. Испаниялик теннисчи 115 дақиқа давом этган баҳсда ATP рейтингида 556-поғонада бораётган бразилиялик Матеус Алвесни икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 6/4, 6/4.
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Карлос 4, Матеус 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхато Алькаразда кўпроқ бўлди 4 га 2. Брейклар эса испаниялик теннисчи фойдасига худди шу статистиканинг тескариси бўлди. Энди у 1/4 финал чиптаси учун италиялик Фабио Фоньинига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар