30 ноя 12:38
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг иккинчи ракеткасида допинг аниқланди
Узоқ вақт давомида аёл теннисчилар ассоциацияси рейтингини бошқариб келган Ига Свёнтекнинг допинг-тест таҳлилий ижобий натижа берган.
Польшалик теннисчининг шу йил 12 август куни топширган пешоб таҳлилида кичик концентрация бўлса-да, тақиқланган триметазидин моддаси аниқланган. Теннисда халолликни таъминлаш Халқаро агентлиги (ITIA)нинг хабар беришича, Свёнтекнинг организмига бу тақиқланган модда Польшада ишлаб чиқарилган дори воситаси орқали тушиб қолган. Агентлик шундан келиб чиқиб, теннисчида айб йўқ демоқда.
Таъкидланишича, Ига Свёнтек ҳар қандай ҳолатда ҳам допинг аниқланган даврда ўтказилган Цинциннати турниридаги мукофот пулидан маҳрум бўлади. Вақтинчалик четлатиш сабаб польшалик теннис маликаси Сеул, Пекин ва Ухандаги турнирларда иштирок этмади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар