24 сен 12:01
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг саккизинчи ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади
Франциянинг Страсбург шаҳрида теннис бўйича WTA турнири давом этмоқда.
Сайёрамизнинг саккизинчи рақамли теннис маликаси Кики Бертенс Internationaux de Strasbourg турнирининг иккинчи даврасида рейтингнинг 43-поғонасидан жой олиб турган латвиялик Елена Остапенкога қарши баҳс олиб борди.
Нидерландиялик теннисчи учинчи сетнинг олтинчи геймидан сўнг жароҳат сабаб курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу вақтга келиб ҳисоб 6/2, 4/6, 2/4 кўринишида Остапенко фойдасига бўлиб турганди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 2:2. Энди Елена чорак финалда япониялик Нао Хибинога қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар