UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

15 ноя 09:04
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг собиқ иккинчи ракеткаси фаолиятини якунлади

Польшалик теннис маликаси Агнешка Радваньска профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

“Мен бугун ҳаётимдаги энг муҳим ва шу билан бирга оғир қарорлардан бирини қабул қилдим. Ўн уч йил давом этган профессионал теннисдаги фаолиятим якунланди. Бу қарорга келиш мен учун осон бўлмади. Лекин бу ҳаёт, бу тақдир. 

Фаолиятим мобайнида 20та соврин қўлга киритдим. Якуний турнирда ғолиб бўлдим, Уимблдон турнири финалида ўйнадим. Энди аввалгидек юқори савияда машғулот ўтказа олмайман, турнирларда иштирок этолмайман. Инсон организми ҳамиша бирдек бўлиб қолмайди”, - деди Радваньска.

Маълумот учун, Агнешка Радванска профессионал теннисчилик фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Ўтган давр мобайнида у 20та турнирнинг яккалик, 2та мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди. Турнирлардаги иштирокидан 27 млн 683 807 доллар ишлаб топди. Агнешка 594та учрашувда ғалабага эришди, 269 баҳсда мағлубият аламини тотиб кўрди. Рейтингдаги энг яхши натижаси - 2-ўрин бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг