29 авг 07:01
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг собиқ саккизинчи ракеткаси фаолиятини якунлади
30 ёшли Жек Сок ўз Твиттер саҳифасида US Open у учун охирги турнир бўлишини маълум қилди.
У Жон Изнер билан биргаликда турнирнинг жуфтлик баҳсларига wild card йўлланмасини қўлга киритганди. Сок - яккалик рейтингида дунёнинг собиқ саккизинчи, жуфтликда эса иккинчи рақамли теннисчиси ҳисобланади.
Жек жуфтликда 3 та "Катта Дубулға"ни қўшиб ҳисобласа, жами 17 та совринга эга чиққан.
Ҳавола :
Фикрлар