UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0

16 мар 23:12
Янгиликлар

Кураш

Душанбе Осиё чемпионатига мезбонлик қилади, Конфедерация президенти манзилга етиб келди

Эртадан кейин Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади.

Мазкур қитъа чемпионатида йигирмадан зиёд давлатдан сара курашчиларнинг иштироки кутилмоқда. Бугунгача Душанбега Хитой Тайпейи, Қувайт, Таиланд, Индонезия, Ҳиндистон, Мўғилистон, Эрон каби мамлакатларнинг кураш делагациялари етиб келган.

Чемпионат доирасида 18 март куни Осиё-Океания Кураш Конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Унда қитъамизда Курашни янада ривожлантириш, Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси Уставининг янги таҳририни қабул қилиш, янги федерацияларни аъзоликка қабул қилиш ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Бугун мазкур муҳим тадбирларда иштирок этиш учун Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси президенти Комил Рўзиев, Халқаро Кураш Ассоциацияси администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев ҳамда бир гуруҳ мутасаддилар Душанбе шаҳрига етиб келишди.

Меҳмонларни Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон ёшлар ва спорт давлат қўмитаси, мамлакат миллий олимпия қўмитаси, Душанбе шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олишди.

Шунингдек, бугун биз olamsport.com сайти ижодкорлари ҳам Душанбе шаҳрига етиб келдик ва тўрт кун давомида воқеа жойидан мусобақа тавсилотлари, фоторепортажларни тақдим этиб борамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг