UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

20 дек 11:10
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо оламида йил якунлари сарҳисоб қилинди. Даъвогарлар орасида ҳамюртимиз ҳам бор эди

Теглар :  ДзюдоIJF
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2021 йил якунлари бўйича ўз хулосаларини эълон қилди.

Унда бир қатор йўналишларда йил лауреатлари аниқлаб олинди. Кўпчиликнинг диққат-эътиборида йилнинг энг яхши эркак ва аёл спортчисига номзоди қўйилган дзюдочилар бўлди. 

Якунда энг яхши эркак дзюдочи йўналишида бу йил жаҳон чемпионлиги ва Токио-2020 кумуш медалини қўлга киритган грузиялик Лаша Шавдатуашвили, аёллар тоифасида жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 чемпиони косоволик Дистрия Красники ғалаба қозонди. 

Бу йил ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова порлаётган юлдуз йўналишидаги номзодлар қаторига киритилган эди. Бироқ ғолиблик бошқа бир грузин полвонига насиб этди. 

Шу ва бошқа йўналишлардаги ғолиблар:

Энг яхши эркак дзюдочи: Лаша Шавдатуашвили

Энг яхши аёл дзюдочи: Дистрия Красники

Йил иппони: Италиялик Ангело Пантано (-60 кг) Загреб Гран-присида нидерландиялик Эмиель Яринг устидан қозонган ғалабаси

Йил воқелиги: ЖЧ финалида +78 кг вазн тоифаси финалида ғалаба қозонган япониялик Сара Асахина жароҳат олган ҳамюртини елкасига олиб татамидан олиб чиқиб кетиши

Порлаётган юлдуз: Илия Суламанидзе (Грузия)

Энг яхши мураббий: Дритон Кука (Косово)

Дзюдо тинчлик учун: Токио-2020 Олимпия ўйинларида +78 кг вазн тоифасидаги Тахани Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони) / Раз Хершко (Исроил) беллашуви

Дзюдо болалар учун: “Judo kilis” лойиҳаси

Жамоат қаҳрамони: Сабрина Фильцмозер (Австрия)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 дек 11:35:21
.Sherzod.
Keldiyorova oxirgi Dubay Grand prisini yutganida bu nomga loyiq bo‘lar edi afsuski birinchi bosqichdanoq yutqazib imloniyatlarini tushurib yubordi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг