UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Қозоғистон президенти Шавкат Раҳмоновнинг отаси вафотига муносабат билдирди 0 16:46“Барселона” вингери операция қилинди 0 16:04ИНТЕРВЬЮ. UFC собиқ жангчиси Маҳмуд Мурадов билан суҳбат 0 15:28Цветков ва Ростовцев Будапештдаги турнирда 3 та медални қўлга киритишди 0 14:50Бунақаси биринчи марта: Дана Уайтнинг ёрдамчиси Dana White’s Contender Series турнирида жанг қилиб, UFC шартномасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади 0 14:09Ўзбекистон МТЖ Басрадаги мусобақада иштирок этиши мумкин 0 13:36"Царукян UFC чемпионлик жангига лойиқ" - собиқ чемпион 0 12:45Самбочиларимиз ҳарбий хизматчилар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этишади 0 11:17Иэн Гэрри: "Махачев билан қафасга кирганимда, нима учун буюк жангчи эканимни исботлайман" 0 10:00Нидерландия терма жамоаси Хави билан музокаралар олиб борди 0 08:48Хабиб нега Макгрегорни ҳеч қачон кечирмаслиги тушунтирилди 0 07:30Осиё ўйинларининг бокс турнири тақвими эълон қилинди 0 18:40Жо Роган: "Ислам Махачев шу якшанба куни фаолиятини якунлаши мумкин" 0 18:16Чирчиқ спорт мактаби боксчилари Ўзбекстон кубогида иккита медаль қўлга киритишди 0 17:45"Барселона" Родри трансфери бўйича "Манчестер Сити"га янги таклиф юборди 0

28 апр 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Эннис бошқа чемпионлар билан жанг қилишни хоҳлаяпти"

Промоутер Эдди Хирн яримўрта вазнда WBA ва IBF чемпиони Жейрон Эннисга оид режалари ҳақида сўз юритди.

— WBA Райан Гарсия — Роландо Ромеро ҳамда Жейрон Эннис — Шаҳрам Ғиёсов жанглари ғолиблари ўртасида жанг ўтказишни буюрди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

"Бу ажойиб янгилик. Менимча, Райан Гарсия Роландо Ромерони мағлуб этади. Ромеронинг Эннисга қарши жангини ҳам кўришни истардим. Аммо шуни айта оламанки, Жейрон бошқа чемпионлар билан жанг қилишни хоҳлайди. Бироқ Ғиёсов бўйича савол туғилади. Менимча, Эннис Брайан Норман билан жанг қилмоқчи. Шунингдек, Турки ал аш-Шейх Жейроннинг Теофимо Лопес билан жанг қилишини хоҳлайди. Жейрон Эннис Станионисга қарши баҳсдан сўнг боксдаги энг қизғин муҳокама остидаги йигит бўлиб турибди. У бокснинг келажаги эканлигини ҳамма билади. Биз ақл бовар қилмайдиган ҳолатдамиз ва Жейрон Эннис манфаатларини кўзлаб ҳаракат қиламиз. Биз келаси ҳафта учрашамиз ва барча вариантларни муҳокама қиламиз", деди Хирн.

Гарсия ва Ромеро Эннис супер чемпион сифатида эълон қилинганидан сўнг вакант бўлиб қолган WBA чемпионлик унвони учун курашади. Жанг 2 май куни бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсов эса Энниснинг WBA Super Champion камари учун баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг