UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00"Octagon 75" турнирининг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:04Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, Жаҳон кубоги ғолибасига айланди 0 18:34Блогер-кикбоксчи Дана Уайтдан Оқ уйдаги UFC турнири учун жанг беришни сўради 0 18:13"Башарасини бежаб қўярдим". Иан Гарри Камару Усман ҳақида 0 17:52"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди (ФОТО) 0 17:31Усик жангига икки ҳафта қолганида онасига мурожаат қилди (ФОТО) 0 17:10Уимблдон. 18 ёшли Мирра Андреева 1/8 финалда 0 16:49Тони Фергюсон қачон жанг ўтказишини айтди 0 16:28Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда! 0 16:07Шахматчи қизларимиз 676 250 доллар мукофот пулига эга Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 15:46World Boxing учинчи босқичи якунларига кўра Қозоғистон биздан ўзиб кета оладими? (Жадвал) 0 15:25Спорт вазири ўринбосари бугунги финал олдидан Навбаҳор Ҳамидова билан учрашди 0 15:04"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади 0 14:43Анвар Анваров Франциядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 14:22Уимблдон. Ига Свёнтекнинг юриши давом этмоқда 0

06 июл 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Эннис — Ортис жанги устида ишлаяпмиз"

Британиялик промоутер Эдди Хирн яримўрта вазн тоифасида IBF ва WBA йўналишлари собиқ чемпиони, мижози Жейрон Эннис навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди.

"Эҳтимол, сентябрь ёки октябрь ойининг бошларида Эннис супер яримўрта вазнда жанг қилаётган бўлар. Биз бу вазндаги бир неча рақибларга таклиф юбордик. Жейрон рингга қайтишга тайёр. Мен Энниснинг янги вазн тоифасига кўтарилишини интиқлик билан кутяпман ва ўйлайманки, сиз супер яримўрта вазн тоифасида умуман бошқа Эннисни кўрасиз. 

Эҳтимол, унинг илк жанги Филадельфияда бўлар. Ҳозирда биз Golden Boy билан Виржил Ортисга қарши жанг бўйича музокара олиб боряпмиз. Менимча, бу жангнинг бўлиши муқаррар. Биз айнан шу жангни хоҳлаймиз", деди Хирн.

Маълумот учун, Эннис вакант қолдирган WBA камари учун ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мажбурий даъвогар саналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг