15 июн 19:26
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эдди Хирн: "Жошуа ҳеч қачон Фьюри ушбу жангни истаётганлигини ҳис қилмаган"
Британиялик боксчи, WBC, IBF, WBО ва IBО йўналишлари чемпиони Энтони Жошуанинг вакили - промоутер Эдди Хирн мижози WBC чемпиони Тайсон Фьюри билан жангни бекор қилганини эълон қилди.
Хирннинг сўзларига кўра, Жошуа энди икки оғир вазнлилар ўртасидаги жанг бўлиб ўтишига шубҳа қилмоқда.
"Жошуа ҳеч қачон Фьюри ушбу жангга киришмоқчилигини ҳис қилмаган. Менимча, Энтонининг миясида бу жанг ҳеч қачон бўлмайди деган фикр бор эди. Аммо мен кўпроқ оптимист бўлишни хоҳлайман, жанг бўлиб ўтади деб ўйлайман.
Агар Жошуа Усикни, Фьюри эса Уайлдерни нокаут қилса, тўрт ой ичида биз бундан ҳам яхшироқ курашни муҳокама қиламиз. Биз ҳамма нарсани муҳокама қиламиз", - дея Хирннинг сўзларини келтиради BBC.
Жошуанинг навбатдаги рақиби Тайсон Фьюри бўлиши кутилганди, аммо у учинчи жанг учун Деонтей Уайлдер билан жанг қилиши керак.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар