11 авг 11:57
Янгиликлар
Бокс/ММА

Эдди Хирн Шаҳрам Ғиёсовнинг бўлажак чемпионлик жанги ҳақида гапирди
Ўтган йили 32 ёшли чарм қўлқоп устамиз чемпионлик учун мажбурий даъвогарга айланганди.
Британиялик промоутер Эдди Хирннинг фикрича, яримўрта вазнда WBA'нинг янги чемпиони Роландо Ромеро биринчи рақамли даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга қарши жангда чемпионлик камарини ҳимоя қилиши керак.
"Биз Ромеро билан жанг ташкил қилиш устида кўп ишлаяпмиз. Ўйлашимча, бу вазиятда Ғиёсовга нисбатан адолатсизлик қилинмоқда", деб айтиб ўтди Хирн ижтимоий тармоқларда.
Маълумот учун, Ғиёсов ўтган йили мажбурий даъвогарга айланганди, аммо унинг WBA чемпиони Эймантас Станионисга қарши жанги IBF камари соҳиби Жейрон Эннис билан бирлаштирувчи баҳс сабаб қолдирилган эди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар