UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04"Артур Бивол билан жангга тайёр эмасди" - мураббий 0 18:43"Аспиналл навбатдаги жангларида ютқазади" - Жонс 0 18:22Ўзбек боксчиларининг Осиё чемпионатидаги иштирокини Ҳавасбек Асадуллаев бошлаб беради (жанглар рўйхати) 0 18:01Эшитдик-да! "Нефтчи" Суперлиганинг энг яхши легионерларидан бири билан келишувга эришди 0 17:40Хамзат Чимаев ким билан бирга машғулот қилишни исташини айтди 0 17:19Уч боксчимиз Қозоғистон вакилига қарши: йигитларимиз Осиё чемпионатини қайси рақибларга қарши бошлашади? 0 16:58Майкл Чендлер: "Уни 10 та жангдан 9 тасида юта олардим" 0 16:37Мессининг рафиқаси футболчининг туғилиб ўсган шаҳридаги деворий суратни кўрсатди + ФОТО 0 16:16Prezident Cup. Бош совринни Ўзбекистонда олиб қололмадик, Синдаров иккинчи бўлди 0 15:55Кличко проф боксга қайтиш ва илк жангидаёқ камар учун жанг қилиш бўйича музокара ўтказди 0 15:34Жон Жонс камарни вакант қолдирадими? 0 15:13"Барселона" - "Реал" фахрийлари ўртасидаги ўйин. Роналдиньо "девятка"га гол урди + ВИДЕО 0 14:52Райан Гарсия: "Жейк Полни бешинчи раундга олиб бормайман" 0 14:31Спорт вазири Наманганнинг Чортоғидаги спорт объектлари билан танишди 0 14:10"Икки енгилмаслар иттифоқи". Усик Леннокс Льюис билан бирга + ФОТО 0

09 янв 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдвардс – Махачев, Жонс – Миочич, Стрикленд – Чимаев... Бизни 2024 йилда қандай жанглар кутмоқда?

2023 йил аралаш яккакураш мухлисларига чемпионлик камари учун кечган қизиқарли жанглар, чиройли нокаутларни тақдим этди.

Биз эса бу йил ўтказилиши мумкин бўлган эҳтимолий тўқнашувларни кўриб чиқамиз.

Леон Эдвардс – Ислам Махачев 

Аралаш жанг санъатининг россиялик мухлислари томонидан энг кутилган жангларидан бири. P4P рейтинги етакчиси иккинчи чемпионлик камарини қўлга киритишни орзу қилмоқда. Махачев икки вазн чемпион бўлса, ўз номини ММА тарихига ёзиб қўяди ва ютуқлари бўйича ҳатто Хабиб Нурмагомедовдан ҳам ўзиб кетади. 


Ислам Махачев – Конор Макгрегор

2024 йилда ММАнинг асосий юлдузларидан саналган Конор қайтади. Ирландиялик спортчи икки йилдан ортиқ вақт давомида жанг қилмади, аммо енгил вазн тоифасида чемпионлик пойгасига қайтиш истагида. Макгрегор ўз қайтишини Чендлерга қарши жанг билан бошлашни режалаштирган. Мабодо, Конор бўлажак жангда ғолиб бўлса, катта эҳтимол Махачевга қарши октагонга чиқади. Ирландиялик ва Хабиб ўртасидаги жанг лига тарихидаги энг шов-шувли ва даромад келтирувчи тўқнашув бўлганди. Дана Уайт эса бунинг давомини ҳам ўтказишга қарши бўлмаса керак. 


Жон Жонс – Стипе Миочич 

Ушбу жанг ўтган йили эълон қилинган, бироқ Жонснинг жароҳати сабаб ўтказилмай қолинганди. Ўшанда бу қарама-қаршилик тарихдаги энг яхши оғир вазнли жангчилар тўқнашуви сифатида эътироф этилган эди. Стипе аллақачон 41 ёшда у ёш Том Аспиналл билан жангга рози бўлиши даргумон. Миочични фақат Жонсга қарши бўлажак жанг қизиқтиради холос. Дана Уайтнинг сўзларига кўра, Жон жароҳатидан фориғ бўлгач, Стипе билан "дуэл"га чиқади. Қолаверса, лиганинг ўзи ҳам ушбу жангни ўтказишдан манфаатдор. 


Шон О’Мэлли – Петр Ян 

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Петр Ян муваффақиятсиз сериядан сўнг узоқ танаффусга йўл олди. Энди россиялик жангчи яна қафасга қайтмоқда ва UFC 299 турнирида Сонг Ядонгга қарши октагонга чиқади. Петрнинг ишончли ғалабаси уни чемпионлик учун курашга қайтаради. Ҳозирча камар соҳиби О’Мэлли бўлиб турибди. Уларнинг биринчи тўқнашуви ажойиб ва ёрқин тарзда бўлиб ўтган эди. Қарама-қаршиликда ҳакамларнинг тушунарсиз қарорлари эвазига Шон зафар қучганди. Уларнинг реванш жангини кўпчилик кутмоқда. 


Шон Стрикленд – Хамзат Чимаев 

UFC’га "ёвузона" кириб келган Чимаев мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолмоқда. 2023 йил охирида Хамзат собиқ чемпион Камару Усманни мағлуб этди ва амалдаги чемпион Стрикленд билан чемпионлик камари учун жанг қилиш масаласини катта эҳтимол ҳал қилди. Лиганинг оммавий ахборот воситалари учун доим очиқ бўлган икки жангчи ўртасидаги жангни кўплаб мухлислар исташмоқда. 


Александр Волкановски – Иля Топурия 

18 февраль куни вазн тоифасидан қатъий назар, энг яхши жангчилардан бири бўлган Александр Волкановски ўз камарини мағлубиятсиз келаётган Илия Топурияга қарши баҳсда ҳимоя қилади. Алекс ўзининг сўнгги жангида Ислам Махачевга нокаут эвазига мағлуб бўлганди. Ғалабали серия қайд этиб келаётган Илия чемпионликка интилмоқда ва енгил вазнда Волкановскининг гегемонлгига якун ясамоқчи. 


Жастин Гэтжи – Макс Холлоуэй 

Аралаш яккакураш оламидаги кун тартибини портлатиб юборган миш-миш шу бўлдики, Гэтжи ва Холлоуэй BMF камари учун жанг қилади. Агар Жастин Махачев билан жанг қилиш имкониятига эга бўлмаса, у ҳолда Максга қарши баҳс томошабинлар учун, айниқса UFC 300 турнири учун яхши вариант ҳисобланади. Икки ёрқин ва муросасиз услубга эга спортчилар йилнинг энг яхши жангларидан бирини ўтказиши мумкин.


Алекс Перейра – Исраил Адесанья 

Бу йигитлар аллақачон жанг санъати оламига 4 та ёрқин жангни тақдим этишди: 2 та кикбоксинг (Исраил Адесанья) ва 2 та ММА (Алекс Перейра). Адесанья ўзининг сўнгги жангида Стриклендга енгилиб, камарларини бой бериб қўйган. Ундан олдинги жангида эса айнан Перейра билан тўқнаш келиб, уни мағлуб этганди. Алекс ушбу мағлубиятини ёпишга тайёр. Исраил ҳозир танаффусга чиққан, бироқ тез орада яна октагонга қайтади. Унинг келгуси рақиби Перейра бўлмаса, ким ҳам бўларди?!


Алекса Грассо – Валентина Шевченко

Дана Уайтнинг айтишича, лига Грассо ва Шевченко ўртасидаги учинчи тўқнашувни ташкил этишга мажбур. Улар 2023 йилда 2 та жанг ўтказишди, илк баҳсда Алекса ғолиб бўлди ва чемпионлик камарини тортиб олди. Реваншда эса ҳакамларнинг тушунарсиз қарорлари сабаб дуранг натижа қайд этилди. Учунчи жанг бу қарама-қаршликка нуқта қўйиши лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг