UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

24 сен 15:39
Янгиликлар

Паралимпия

Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида Жаҳон чемпионига айланди!

Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди.

S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва термамиз ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.

Жаҳон чемпионати

Эркаклар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш (С13 класси)

1. Егор Болотов (Ўзбекистон) - 58.97

2. Томас ван Ваанрой (Нидерландия) - 59.35

3. Олексей Вирченко (Украина) - 59.45.

Егор кеча 100 м масофага эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига эга чиққанди. Бироз олдин якунланган аёллар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш финалида вакиламиз Мубинабону Халилова (S13) еттинчи бўлди. Олдинда Сардор Бахтиёров (S7) иштирокидаги ҳал қилувчи баҳс кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг