UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

27 сен 14:48
Янгиликлар

Теннис

Эжени Бушар Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди + ФОТО

Теглар :  БушарТеннис
Канадалик теннисчи, жаҳоннинг собиқ бешинчи ракеткаси Эжени Бушар пойтахтимиздаги "Tashkent Open" мусобақасида иштирок этганлигидан хабарингиз бор.

Афсуски, у яккаликда ҳам, жуфтлик баҳсларида ҳам мағлубиятга учраб, турнирдаги иштирокини якунлади.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эса мамлакатимиз ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Бу ҳафта ўзим учун янги бўлган мамлакатга ташриф буюрдим. Бу камдан-кам юзага келадиган ҳолат. Чунки, 15 йилдан буён кўплаб давлатларга бораман. Бу ердаги маданият, инсонлар ва таомлар мен учун жуда қизиқ бўлди. Мамлакат Осиё, Россия ва яқин шарқнинг уйғунлигини акс эттирар экан. Овқатлари эса жуда ажойиб. Теннис менга кўплаб мана шундай ажойиб саёҳатларни тақдим этди. Бундан жуда хурсандман.

P.S. Суратда бироз уялиб турибман. Чунки, мен нотаниш одамдан суратга олиб қўйишини илтимос қилгандим", - деб хабар қолдирди Эжени Бушар.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг