UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0

17 янв 16:32
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер: "Қоғозда Австралия фаворит, аммо майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Австралия - Сурия учрашувидан олдин Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва футболчи Айҳам Осу матбуот анжуманида қатнашишди.

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Ҳар бир учрашув қийин ўтмоқда. Бу Осиё кубоги ва бу ерда осон рақиблар йўқ. Эртага гуруҳимиздаги энг кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Футболчиларнинг иштиёқ ва ҳаракат сабаб ғалаба қозонишимиз мумкин.

Айҳам Осу

- Эртанги учрашув ҳақида нималар дея оласан?

- Қоғозда Австралия фаворит, аммо майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз эртага бор имкониятларимизни ишга соламиз ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага Сурия терма жамоаси ғалаба қозонишига ишонасизми?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Назарий жиҳатдан рақиб фаворит, бироқ майдонда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Муҳими хатоларга йўл қўймаслик ва фақат шундагина уч очкони қўлга киритишимиз мумкин.

Айҳам Осу

-Биринчи баҳсдаги яхши натижадан сўнг кийиниш хонаси ва жамоадаги атмосфера қандай?

- Ажойиб жамоа йиғилган. Ёш ва тажрибали футболчилар бир бирига ёрдам беришмоқда. Легионер футболчиларимиз ҳам жамоага тезда қўшилиб кетишди. Кайфият аъло даражада.

- Кўпчилик сизни ҳимоявий футбол тарафдори бўлганингиз учун танқид қилади. Аммо шу услуб билан сиз Миср терма жамоасини ЖЧга олиб чиққан эдингиз. Ушбу фалсафангизга ҳали ҳамон ишонасизми?

- Жамоа техник ва услуб томонлама менга тўғри келиши керак. Мен ҳам бир терма жамоа билан ишлаб кета олмайман. Мен учун шундай микс бўлиши керак. Мен ҳеч қачон фақат ҳимояланадиган жамоани бошқармаганман. Бу интизом, фақатгина ҳимояланиб ўйнаб бўлмайди. Ҳужум ҳам кўп қиламиз.

Айҳам Осу

- Сиз яқинда Сурия терма жамоасида фаолиятингизни бошладингиз. Сурия футбол федерациясига сизга таклиф билан чиққанида, ушбу таклифни оилангиз билан муҳокама қилдингизми? Сурия терма жамоаси учун ўйнаш таклифи берилганидан хурсандмисиз. Эмоцияларингизни таърифлаб берсангиз.

- Мен Швецияда туғилганман ва Швецияда яшайман. Сурия терма жамоасида ўйнаш таклифи келиб тушганда оилам билан суҳбатлашдим. Оилам хурсанд бўлишди. Мен Швецияда туғилиб ўсган бўлсам ҳам, менинг авлодларим суриялик. Сурия терма жамоасида билан бор йўғи икки учрашувда иштирок этдим. Мен Сурия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имконияти берилганидан бахтиёрман. Сурия терма жамоасида ўйнаётганимдан ота онам мендан кўра бахтлироқ.

- Жамоангизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз эртанги ўйинга боғлиқ. Ўйиндан ўйинга ҳаракат қиламиз. Олдиндан тахмин қилишим нотўғри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг