UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0

14 дек 19:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элиминатор жангида рингга чиқиши айтилган Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоилов бир оқшомда жанг қилади. Ҳамюртларимизнинг жанг санаси ва рақиблари маълум + ФОТО

2024 йил 13 январь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси ўзининг навбатдаги профессионал бокс оқшомини ўтказади.

Аҳамиятлиси, ушбу турнир доирасида икки нафар вакилимиз жанг қилади.

Жумладан, ўта енгил вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (28-5-0) ушбу турнир доирасида хитойлик Вулан Туолеҳази (15-5-2) билан жанг қилади.

Бундан ташқари, биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов (10-2-0) ҳам ушбу турнир доирасида рингга кўтарилади. Унга яна бир Хитой вакили Вейвей Лиу (4-2-0) рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров сўнгги жангини 2023 йил январь ойида таиландлик Жакравут Мажунгонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Бу Назаров учун еттинчи ҳимоя жанги бўлади.

Абдурасул Исмоилов эса охирги жангини 2023 йил август ойида япониялик Коки Иноуэга қарши ўтказиб, муддатидан олдин мағлуб бўлган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг