UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

13 апр 14:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Элмурат Тасмурадовнинг принципиал рақиби, Олимпиада чемпиони коронавирусдан фориғ бўлди

Аввал хабар берганимиздек, юнон-рим кураши бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони Исмаэль Борерода коронавирус аниқланиб, касалхонага ётқизилганди.

Кубалик чемпион шу йилнинг март ойи бошида Канаданинг Оттава шаҳрида ўтказилган Панамерика чемпионатида иштирок этган ва якунда -67 кг вазн тоифасида мусобақа ғолибига айланганди. 

Чемпионат якунланганидан сўнг Куба терма жамоаси Оттавада қолиб, бир ҳафтадан кейин Канаданинг айнан шу шаҳрида старт оладиган Панамерика квалификацион турнирига тайёргарлик кўрган. Бореро ўтган йили Нур-Султан шаҳридаги жаҳон чемпионатида Токио-2020 лицензиясини қўлга киритгани боис бу мусобақада иштирок этмаганди. 

Кубалик курашчилар 17 март куни Канададан Озодлик оролига қайтишган ва шундан сўнг Исмаэлда инфекция симптомлари аниқланган эди. 28 март куни эса унинг коронавирусга топширган таҳлили ижобий натижа берганди. 

"Габана" радиосининг хабар беришича, Борреро ва физиотерапевт Милена Родригес Гаванадаги Педро Коури Тропик тиббиёт институтида даволаниб, коронавирусдан фориғ бўлишган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам изоляция даврини якунладилар. Тез орада Борреронинг машғулотларга қайтиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исмаэль Бореро Рио-2016 Олимпиадасининг ярим финалида ҳамюртимиз Элмурат Тасмурадовни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олган эди. Элмурат эса кейинчалик бронза медали учун кечган беллашувда ғалаба қозониб, совриндорлар сафидан жой олганди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 апр 00:36:17
Nuriddin 77
Elmurodning kushandasi va yagona eng havfli raqibi hisoblanadi shuni engolsa alimpiyadani yengishi hechgapmas Elmurod uchun.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг