15 янв 07:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Энди 500 минг доллар учун уришмайман". Франсис Нганну UFC билан шартномаси ҳақида гапирди
Нганну яхшиланган шартномага эга бўлмоқчи.
Франсис Нганнунинг сўзларига кўра, агар UFC янги шартнома бермаса, у Сирил Ганга қарши жангдан сўнг, 2022 йилда бошқа жанг қилмайди.
"Мен беш юз минг доллар учун бошқа уришмайман. Сирил Ган билан жангга шунчаки шахсий сабабларга кўра рози бўлдим. Гарчи менга адолатли муносабатда бўлишмаган бўлса ҳам, саккиз марта октагонга чиқдим. Энди эса ҳаммаси тугади.
UFC шартномалар билан жуда айёрлик қилади. 40 ой учун шартнома имзоланади ва тўрт йилдан кейин сиз ҳали ҳам ўша келишув таъсирида эканлигингизни биласиз.
Мен бу жангни ютмоқчиман. Ютқазсам ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Бу менга умуман зарар келтирмайди. Мен шу пайтгача керакли ишни қилиб бўлганман", -дейди Нганну.
Ҳавола :
Манба : ESPN
Фикрлар