UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

16 янв 18:01
Янгиликлар

Теннис

Энди Маррей Саудия Арабистонининг миллион долларлик таклифини рад этди

Теглар :  Энди Маррей
Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Энди Маррейнинг агенти Метт Гентрининг айтишича, британиялик теннисчи Саудия Арабистонида кўргазмали ўйин ўтказишдан бош тортган, гарчи бунинг учун унга 1-2 миллион доллар таклиф қилинган бўлсада.

"Маррей уларни таклифини рад этди. Ўйлашимча, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар туфайли ҳам Энди у ерда ўйнамайди. Умуман олганда, у ҳар қандай масала бўйича ўз фикрини ифода этишдан қўрқмайди.
Саудия Арабистони сўнгги йилларда бир нечта кўргазмали ўйинларга мезбонлик қилган ва теннисчиларга катта миқдорда пул тўланган. Аммо Эндини бу нарса қизиқтирмайди.

Агар сиз дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси бўлсангиз, унда Яқин Шарқда ҳар бир ўйин учун бир ёки икки миллион доллар ишлаб олишингиз мумкин... ",-деди Гентри.

Қайд этилишича, худди шундай таклиф аввалроқ Рожер Федерер томонидан ҳам рад этилган. 2018 йилги Новак Жокович ва Рафаэль Надаль ўртасидаги ўйин эса испаниялик теннисчининг жароҳати сабаб бекор қилинганди.

2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган кўргазмали турнирда Даниил Медведев ғолиб чиққан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг