UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Пимблетт, Холлоуэй ва Стивсон "ғалабалари сабаб" жаримага тортилди 0 19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0

19 дек 13:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Енгилмас боксчиларимиз ҳақида таниқли кинорежиссёр Жаник Файзиев иштирокида фильм суратга олинади

Ўзбек боксчиларининг оламшумул муваффақиятлари, ютуқлари ҳақида кўп гапирдик, шеърлар битдик, суратлар чиздик.

Энди қаҳрамонларимиз ҳақида мотивацион фильмлар суратга олиш навбати келди. Айни пайтда “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларида қаҳрамонлик кўрсатган боксчиларимиз ҳақида “Енгилмас” (ишчи номи) номли кинофильмини тасвирга олиш устида иш олиб борилмоқда. 

Фильмнинг сценарий ва сюжетларини бойитиш, тажрибали мутахассисларнинг фикрини ўрганиш мақсадида ҳозирда Россияда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз, режиссёр ва продюсер Жаҳонгир (Джаник) Файзиев билан учрашув бўлиб ўтди. МОҚда ўтказилган ушбу тадбирда Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов, “Ўзбеккино” МА директори Фирдавс Абдухаликов, Россиянинг «КИТ» киностудияси бош директори, режиссёр ва продюсер Жаҳонгир Файзиев ҳамда бўлажак кино устида иш олиб бораётган ижодкорлар иштирок этишди.

“Сизни юртимизда яна бир бор кўриб турганимиздан мамнунмиз. Сизнинг актёрлик пайтдаги ролларингизни жуда яхши эслаймиз. Қолаверса, ҳамюртимизнинг хорижда маданий-маърифий соҳаларда улкан ютуқларга эришаётгани бизга ғурур бағишлайди. Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини ҳамкорликда давом эттириш биз учун шараф. Яқинда эфирга узатилиши кутилаётган “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалидан сўнг спортга оид юқори савиядаги фильмни халқимизга тақдим қилиш айни муддао бўлар эди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида Жаҳонгир Файзиев ҳам бу борадаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Ҳар иккимизнинг мақсадимиз бир. Сиз инсонда соғлом тана, биз эса соғлом руҳ бўлишини истаймиз. Ҳозир бутун дунёда спорт соҳасидаги фильмларни суратга олиш урфга кириб бормоқда. Боиси бундай тарғибот ўзининг самарасини бериб келмоқда. Бизнинг ҳар соҳада бой тарихимиз бор. Ёшлик пайтимизда ҳам Руфат Рисқиевнинг ғалабаларини яхши эслаймиз. Ҳозир ҳам ўзбек боксчиларининг довруғи дунёга машҳур. Энди буни халқимиз учун етказиб беришимиз лозим”, – деди Жаҳонгир Файзиев.

Суҳбат давомида Фирдавс Абдухаликов ва бошқа мутасаддилар бўлажак кино ҳақида ўз фикр ва таклифларини айтиб ўтишди. Якунда томонлар ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришиб, тез орада бу борадаги навбатдаги қадамни ташлашга келишиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг