07 июн 19:15
Янгиликлар
Энрике Иглесиас қалбини забт этган мафтункор Анна Курниковани табриклаймиз!
Анна Курникова 1981 йил 7 июнь куни Москва шаҳрида дунёга келган. Онаси Алла, отаси - Сергей. Теннис билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида АҚШдаги машҳур Ник Боллетьери теннис академиясида таҳсил олган.
Профессионал фаолиятини 1995 йилда бошлаган ва жами 16 та жуфтлик баҳсларида WTA турнирлари бош совринига эга чиққан. Турнирлардаги иштирокидан 3,584,662 доллар ишлаб олган.
Курникованинг "Катта Дубулға" турнирларидаги энг яхши натижаси - 1/2 финал бўлган. У 1997 йили Уимблдон турнирининг яккалик баҳсларида финал остонасида тўхтаган. Ўшанда у швейцариялик Мартина Хингисга имкониятни бой берган эди. 2000 йилнинг ноябрь ойида дунё рейтингида кучли саккизликка кирган. Бу унинг энг яхши натижаси ҳисобланади.
Мартиной Хингис 1999 ва 2001 йилларда Australian Open турнирининг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритган. Курникова 1999 йилнинг ноябрь ойида WTА жуфтлик рейтинги карвонбошисига айланган ва 10 ҳафта давомида пешқадамлик қилган. Сурункали жароҳатлар сабаб 2007 йилда фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.
Анна Курникова бўш вақтларида рақсга тушади, китоб мутолаа қилади ва қўшиқ куйлайди. Шунингдек, баскетбол, хоккей ва бейсбол учрашувларини бевосита аренада кузатади.
2001 йилда Курникованинг испаниялик қўшиқчи Энрике Иглесиас билан ишқий саргузаштлари бошланди. 2015 йилнинг декабрь ойида уларнинг муносабатлари қонунийлаштирилди. 2017 йилнинг декабрида бу юлдузли жуфтликнинг эгизак фарзандлари дунёга келди. Шу йилнинг февралида эса улар қиз фарзандлик бўлишди, янги меҳмонга Маша деб исм қўйишди.
Фикрлар