UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

15 окт 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуа - Даниэль Дюбуа реванш жанги санаси маълум

Британиялик супероғир вазн тоифаси боксчилари Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа ўртасидаги реванш жанги тасдиқланди.

Ушбу жанг 2025 йилнинг 22 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони кўнгилочар бошқармаси раҳбари, бугунги кундаги энг катта промоутерга айланган Турки Ал аш-Шейх хабар берди. Айнан унинг ўзи боксчиларнинг илк жангини ҳам ташкил қилганди. 

21 сентябрь куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида 90 мингдан зиёд томошабин кўз ўнгида ўтган жангда Даниэль Дюбуа номдор рақибини бешинчи раундда нокаутга учратиб, тўлақонли IBF чемпионлик камарини қўлга киритганди. Жанг тўхтатилгунига қадар Дюбуа уч бор Жошуани нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйган эди. 

Ўша ғалабадан кейин Даниэль Дюбуа Александр Усик - Тайсон Фьюри жанги ғолибига қарши рингга чиқиш учун бош даъвогарга айланганди. Усик ва Фьюри ўртасидаги иккинчи жанг 21 декабрь куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг