UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

01 янв 14:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуа шифохонадан чиқди

Теглар :  Энтони Жошуа
Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага душанба куни икки мураббийи вафот этган автоҳалокатдан сўнг Лагосдаги шифохонадан рухсат берилди.

Жошуа енгил жароҳат олиб, кузатув учун шифохонага етказилганди. Кеча тушдан кейин шифокорлар уни уйда даволанишга рухсат беришди. Авария душанба куни Нигериянинг энг гавжум йўлларидан бирида содир бўлганди. Кеча кечқурун марҳумларнинг жасадлари Буюк Британияга жўнатилди. 

"Боксчининг жисмоний мураббийи Сайна Гами ва шахсий мураббий Кевин Айоделе ҳалок бўлди. Энтони ва унинг онаси бугун кечқурун ватанига қайтишга тайёрланаётган икки марҳум дўстига сўнгги ҳурмат бажо келтириш учун тушлик вақтида Лагосдаги дафн этиш уйига ташриф буюришди", деб хабар берди Лагос штати расмий вакили Гбенга Омотосо.

Жошуанинг жароҳат ташхислари ҳали ҳам номаълум, шунингдек, ушбу бахтсиз ҳодиса ва икки дўстини йўқотиш унинг кейинги йил баҳорида жанг ўтказиш режаларига қандай таъсир қилиши ҳам маълум эмас.

Нигерия полициясининг маълум қилишича, Жошуа ва унинг икки дўсти бўлган автомобиль ҳайдовчиси ҳам касалхонадан чиққан ва ҳодиса тафсилотлари бўйича кўрсатма бермоқда. Тўқнашув содир бўлган тўхтаб турган юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойини тарк этган ва ҳозирда полиция уни қидирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг