UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 15:43Исроил Мадримовнинг вазнидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 15:22Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа" 0 15:01Баду Жек чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Манзил, сана ва рақиб маълум 0 14:40Алекс Перейра оёғи синганини тасдиқлади ва қачон октагонга қайтишини айтди 0 14:19"Сен зўрсан, аммо ҳозир менинг вақтим". Гамрот Оливейрага мурожаат қилди 0

28 дек 09:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин кураш афсонаси Абдулрашид Садулаев қайтмоқда

Эркин кураш бўйича икки карра Олимпиада, беш карра жаҳон чемпиони Абдулрашид Садулаевнинг мусобақаларга қачон қайтиши айтилди.

Бу ҳақда эркин кураш бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Хаджимурат Гацалов хабар берди. 

Мутахассиснинг айтишича, жароҳатини даволаётган Садулаев келаси ойдаёқ мусобақаларда иштирок эта бошлайди. 

"Абдулрашид менга январь ойида ўтказиладиган Яригин турнирида қатнашишга тайёр эканини айтди. Шунингдек, у Европа чемпионатга ҳам бормоқчи. Лекин қитъа чемпионати таркиби айнан Яригин Гран-приси натижаларига қараб шакллантирилади. 97 килограмм вазн тоифасида Алихан Жабраилов ҳам бор. Садулаев яхшигина рақобатга дуч келиши аниқ", – деди Гацалов.

Эслатиб ўтамиз, Абдулрашид шу йилнинг сентябрь ойида Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этганди. Ўшанда у ярим финалда Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Ахмед Тажудиновга қарши баҳс олиб борган ва бўйнидан жароҳат олган эди. Кейинроқ у жарроҳлик столига ҳам ётганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг