13 окт 08:34
Янгиликлар
Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР
14 ноябрь куни Абу-Дабида ўтказиладиган RAF турнирида Париж Олимпиадасининг бронза медали совриндори, Греция шарафини ҳимоя қилаётган Даурен Куруглиевга қарши гиламга чиқади.
30 ёшли Абдулрашид Садулаев июль ойида Тбилисидаги турнирда ташкилотдаги дебютини омадсиз бошлаган эди — у Кайл Снайдерга қарши чемпионлик баҳсининг учинчи даврида 5-4 ҳисобида олдинда бораётганида тиззасидан жароҳат олганди. Сентябрь ойида эса "Танк" профессионал кураш лигасидаги илк ғалабасини қўлга киритиб, Москвадаги турнирда америкалик Зак Браунагелни 8-6 ҳисобида мағлуб этган эди.
Даурен Куруглиев 2022 йилгача Россия терма жамоаси сафида ҳаракат қилиб, Европа ва жаҳон чемпиони бўлган. 2023 йилда эса 34 ёшли доғистонлик спорт фуқаролигини ўзгартирди ва грециялик спортчи сифатида Европа чемпионатида уч марта ғолиб чиқиб, Олимпиада бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар