UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

22 авг 17:37
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Парижга учиб кетдилар

Теглар :  Эркин кураш
21 август куни Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Спорт мавсумининг энг нуфузли мусобақасида терма жамоамизнинг 11 нафар аъзоси ҳам иштирок этмоқда. 18 август куни делегациямизнинг биринчи қисми, аниқроғи, юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз Францияга жўнаб кетганди.

Бугун эркин кураш бўйича терма жамоамиз ҳам Парижга йўл олди. Олимжон Ҳикматов ва Александр Недорезов бошчилигидаги терма жамоамиз таркибида Нодиржон Сафаров (57 кг.), Ихтиёр Наврўзов (70 кг.), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг.), Умиджон Исманов (86 кг.), Магомед Ибрагимов (97 кг.) ҳамда Давид Модзманашвили (125 кг.) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Бекзод Абдураҳмонов Францияга 15 августда етиб борганди ва машғулотларни ўша ерда давом эттирмоқда. Давид Модзманашвили эса Грузияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини якунлаб, тўғри Парижга учади. Терма жамоамизнинг қолган тўрт нафар аъзоси – Нодиржон Сафаров, Ихтиёр Наврўзов, Умиджон Исманов ва Магомед Ибрагимов бугун Тошкент-Париж йўналиши бўйича жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди.

Эркин кураш бўйича мусобақалар 24 августдан бошланади. Унгача эса жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича баҳслар ўтказилади. Биз ҳамюртларимизга омад ва муваффақиятлар тилаган ҳолда воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 авг 18:07:17
Aslanbek
Греко Римскийдан омадимиз келмади бу йўналишда умидли курашчиларимиз ютказиб қўйишди. Энди умидимиз эркин курашчиларимиздан.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг