UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

17 фев 17:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимизнинг Кисловодскдаги машғулоти бошланди

Теглар :  Эркин кураш
Россиянинг Кисловодск шаҳрида эркин кураш бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Ушбу йиғин 8 мартга қадар давом этади. Машғулотларда терма жамоамизнинг асосан истеъдодли ёшлари иштирок этяпти. Кисловодск йиғини Токио-2020 Олимпиадасига тўғридан-тўғри йўлланма берувчи лицензион турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.    

Аслида лицензион турнир Хитойда ўтказилиши керак эди. Лекин Чин юртида тарқалган коронавирус сабаб бошқа спорт турлари қатори спорт курашлари бўйича лицензион турнир ҳам энди бошқа давлатда ўтказилади. Эртага Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида старт оладиган Осиё чемпионати доирасидаги Ижроқўм йиғилишида лицензион турнир мезбони эълон қилинади. 

Кисловодскка йўл олган таркиб:

-57 кг: Маҳмуджон Шавкатов

-57 кг: Умиджон Жалолов

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-65 кг: Сирожиддин Ҳасанов

-70 кг: Рамазон Ибодов

-86 кг: Рашид Қурбонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-86 кг: Рустам Шодиев 

-92 кг: Азиз Солиев

125 кг: Амиржон Нутфуллаев

125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов

Мураббийлар - Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев, Латиф Халимов

Шифокор - Улуғбек Тўрабоев

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг